Ру En O'z
7 Июль 2024 729

Боксчиларимиз Олимпиада олдидан катта таркибда Франция йиғинига жўнаб кетишди

Бугун бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Франциянинг Нанси шаҳрига йўл олди. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган жамоамиз 20 июль санасига қадар халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади.

Мазкур йиғинда Олимпиадада қатнашадиган 10 дан ортиқ давлат вакиллари жам бўлиши кутилмоқда. Машғулотлар давомида 7 нафар лицензиат йигитимизга 2 нафардан спарринг шериклар бириктирилган. Франция сафарига жами 21 нафар спортчи, 11 нафар мураббий ва 2 нафар тиббиёт ходимлари жалб этилган.

Text to speech