Ру En O'z
19 Июнь 2021 2125

Ойбек Касимов Будапештда Халқаро текбол федерацияси раҳбарияти билан учрашди

Айни кунларда МОҚ Бош котиби, Ўзбекистон текбол федерацияси раиси Ойбек Касимов хизмат сафари билан Будапешт шаҳрида бўлди. Сафар давомида Халқаро текбол федерацияси раҳбарияти билан истиқболли масалалар муҳокама қилинди.

Маълумки, Халқаро текбол федерациясининг штаб-квартирасида ушбу шаҳарда жойлашган. Умуман олганда, текбол спортининг ватани ҳам айнан Венгрия саналади. Ойбек Касимов халқаро ташкилот президенти Габор Боршани ва раиси Виктор Хусар бошчилигидаги мутасаддилар билан учрашди.

Суҳбат давомида мазкур спорт турини мамлакатимизда янада ривожлантириш, Тошкентда халқаро мусобақалар ташкил этиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Ўз навбатида, халқаро ташкилот ҳамкорлик режаларини қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистонга қўшимча замонавий инвентарлар етказиб берилишини маълум қилди.

Қайд этиш жоиз, текбол спорт тури кашф этилганига кўп бўлмаса-да, бутун дунё бўйлаб жадал суратларда оммалашиб бормоқда. 4 йил ичида 120 дан ортиқ мамлакатда миллий федерациялар ташкил этилди. Мусобақа келгуси Европа ўйинлари дастурига киритилди. Халқаро ташкилотнинг навбатдаги қадами эса ушбу спорт турини Осиё ва кейинчалик Олимпия ўйинлари дастурига киритиш бўлади.

Text to speech