Париж-2024 лицензиатлари: Жаҳон чемпионати совриндори Шукуржон Аминова
Хоразм аёллар дзюдо мактаби Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибига энг кўп спортчи етказиб бераётгани билан алоҳида эътироф этилади. Улар орасида -57 кг вазн тоифасида иштирок этадиган Шукуржон Аминова қатор муваффақиятлари билан ажралиб туради.
Аминова Шукуржон Файзулло қизи 2002 йил 16 ноябрь куни Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида таваллуд топган. 2017 йилдан халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Мураббийи Сардор Ниёзметов. Аминова Гран-при мусобақаларида 1 та олтин, турли ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатларида 2 та олтин ва 1 та бронза, Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларида 1 та кумуш медалга сазовор бўлган. 2021 йилги жаҳон чемпионатида аралаш жамоавий дастурда бронза медали билан тақдирланган.
Аминова Халқаро дзюдо федерациясининг йўлланмаларни қайта тақсимлаш дастурига кўра -57 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.