Ру En O'z
6 Июль 2024 1138

Ўзбекистон делегацияси бу йилги “Осиё болалари” ўйинларини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади!

Россия Федерациясининг Якутск шаҳрида VIII “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари ўз якунига етди. 25 июнь – 6 июль кунлари бўлиб ўтган мусобақада Ўзбекистон делегацияси 36 та олтин, 31 та кумуш ва 21 та бронза, жами 88 та медаль билан 25 та давлатдан ташриф буюрган 30 жамоа орасида биринчи ўринни эгаллади!

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу мусобақада қўлга киритилган ажойиб натижа билан Спорт вазирлиги, федерация ва ассоциацияларимиз, муросасиз баҳсларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган барча спортчиларимиз ва уларни тайёрлаган мураббийларни самимий муборакбод этади. Мазкур мусобақа келаси йил мамлакатимизда ўтадиган Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари олдидан ўзбекистонлик ёш атлетларнинг имкониятини яна бир бор синовдан ўтказиш имкониятини берди.

Делегациямиз эртага соат 08:25 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келади.

Text to speech