5 Июль 2024
447
Футболчиларимиз Дукентда йиғин ўтказишмоқда
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси олдидан юртимиздаги сўнгги йиғинни бошлади. Дукентда ўтаётган машғулотларда легионерлардан Элдор Шомуродов ва Остон Ўрунов терма жамоа таркибида шуғулланишмоқда.
Режага кўра, мазкур йиғин 11 июлга қадар давом этади. Шундан сўнг жамоа тайёргарликнинг якуний босқичида иштирок этиш учун Францияга йўл олади.