Ру En O'z
4 Июль 2024 433

Лицензиат камончиларимиз Тошкентда йиғин ўтказишмоқда

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари пойтахтимиздаги Республика Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлаш марказида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Машғулотларга Париж-2024 лицензиатлари Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Амирхон Содиқовдан ташқари терма жамоанинг бошқа аъзолари ҳам жалб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси мазкур спорт турида Олимпия ўйинларида дебют қилади ва илк иштирокининг ўзида 3 та лицензияга сазовор бўлган. Париж-2024 доирасида камондан отиш баҳслари 25 июль – 4 август кунлари ўтказилади.

Text to speech