3 Июль 2024
755
Париж-2024 лицензиатлари: 20 ёшли сузувчимиз Ўзбекистон делегациясига навбатдаги йўлланмани тақдим қилди
Бутунжаҳон сув спорти турлари федерацияси (World Aquatics) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган спортчилар номини эълон қилди. Аҳамиятлиси, улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анастасия Зелинская ҳам 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси иштирокчилари қаторида эътироф этилди. Атлетимиз бўлажак баҳсларда 400 метрга эркин усулда сузиш дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.