Ру En O'z
3 Июль 2024 686

Велоспортчи қизларимиз нуфузли “Giro dʻItalia“ турнирида қатнашишади

7-14 июль кунлари Италия йўлларида жаҳон велоспорт оламидаги нуфузли турнирлардан бири аёллар ўртасидаги “Giro dʻItalia“ кўпкунлик мусобақаси бўлиб ўтади. Аҳамиятлиси, мазкур турнирда ”Tashkent City Womens Professional Cycling Team" жамоаси ҳам иштирок этади.

Спортчилар 8 босқичдан иборат мусобақа давомида жами 758,6 км масофани босиб ўтиши кўзда тутилган. Беллашувларда иштирок этиш учун дунёнинг энг кучли 22 жамоаси рўйхатдан ўтган. “Tashkent City Womens Professional Cycling Team” бўлажак баҳсларда қуйидаги таркибда қатнашади:

Ольга Забелинская
Янина Кускова
Маргарита Мисюрина
Нафосат Козиева
Мадина Қаҳҳорова
Анна Кускова
Моҳинабону Элмуродова

Қайд этиш жоиз, мазкур старт Забелинская ҳамда Кускова учун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари олдидан ўз ҳолатларини кўздан кечириш имкониятини тақдим қилади.

Text to speech