3 Июль 2024
1045
7SABER Олимпиячиларимиз учун экипировкалар тақдимотини ўтказди
Ўзбекистон Олимпия оиласининг яқин ҳамкори 7SABER бренди Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари учун Ўзбекистон делегациясининг расмий спорт экипировкаларини тақдим қилди. Барча кийимлар ўзига хос дизайн ва ранглар уйғунлашуви асосида спортчилар учун энг қулай ҳисобланган DRI FIT технологиясида сифатли матолардан тайёрланган. Тўпламдаги кийимларнинг ҳар бир элементи маълум маънони англатади. Кўркам либослар бўлажак Олимпиадада музаффар атлетларимизнинг қувончли кунларида ҳамроҳ бўлади.