Ру En O'z
19 Июнь 2021 1502

Чавандозларимиз Москвада муваффақият қозонишди

Москва шаҳридаги “Отрада” от спорти клубида конкур йўналиши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик чавандозлар ҳам муваффақиятли иштирок этишди.

Мусобақанинг биринчи кунида CSI2*-W дастури вакилларимиз учун омадли ўтди. Унда иштирок этган Нуржан Туякбаев олтин, Аъзам Толиббоев эса кумуш медалга сазовор бўлишди. Шунингдек, тўртинчи ва бешинчи поғоналарни ҳам ҳамюртларимиз банд этишди. Шу куни CSI1* йўналишида ўз омадини синаб кўрган Хуршидбек Алимжонов бронза медалини қўлга киритди.

Иккинчи кун дастурида Халқаро тоифадаги спорт устаси Хуршидбек Алимжонов CSI 1*-125 дастурида олтин медални нақд қилди. Нуржан Туякбаев эса CSI2*-W 145 дастурида шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.

Text to speech