Ру En O'z
3 Июль 2024 1008

Париж-2024 лицензиатлари: Жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоев

Жаҳон дзюдосида шундай спортчилар борки, уларнинг такрорланмас ҳаракатлари ва усуллари барча рақибларга бош оғриқ бўлиб келади. Ана шундай ўзига хос усули билан татамига чиқиб келадиган Музаффарбек Тўрабоевнинг ҳаракатларига рақиблари мослашгунга қадар кўзлари арена шифтларига қадалган бўлади.

Тўрабоев Музаффарбек Тоштемир ўғли 2000 йил 5 апрель куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида дунёга келган. 2017 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Улуғбек Азизов. Тўрабоев қитъа чемпионатларида 2 та олтин ва 2 та бронза, “Катта дубулға” турнирларида 1 та олтин ва 3 та бронза, Осиё ўйинлари, Мастерс ҳамда жаҳон чемпионатларида 1 тадан олтин медалларга сазовор бўлган. “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони соҳиби.

Тўрабоев Халқаро дзюдо федерацияси томонидан эълон қилинган Олимпиада рейтингига кўра -100 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.

Text to speech