Ру En O'z
1 Июль 2024 512

Чавандозларимиз Россиядаги халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этишди

Россия Федерациясининг Москва вилоятида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Horseka Derby” халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Шоҳсупага кўтарилган чавандозларимиз билан танишинг:

Олтин медаль:
Хуршидбек Алимжонов (“Champions league” лақабли отда, 140 см)
Бобуржон Валижонов («Samira», 110 см)

 Кумуш медаль:
Бобуржон Валижонов («Samira», 105 см)
Оқил Собиржонов (“Los Angeles Z”, 130 см)

 Бронза медаль:
Хуршидбек Алимжонов («Leyman», 130 см)
Оқил Собиржонов (“Los Angeles Z”, 140 см)
Хуршидбек Алимжонов (“Champions league”, 150 см)

Text to speech