Ру En O'z
30 Июнь 2024 514

Светлана Оқназарова ҳам Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилди

Иорданияда ўтаётган спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида яна бир кун ортда қолди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Оқназарова -72 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.

Ушбу вазн тоифасидаги беллашувларда иштирокчилар кам бўлгани боис баҳслар айлана тизимида ташкил қилинди. Унда ҳамюртимиз 1 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этди. Якунда қирғизистонлик Гунара Таштанбекова олтин, ҳиндистонлик Амрута Пужари кумуш, Светлана Оқназарова эса бронза медали билан тақдирланди.

Text to speech