Ру En O'z
30 Июнь 2024 516

Енгил атлетикачиларимиз “BYD silk road to Paris” турнирида биринчи бўлишди

Тошкентда енгил атлетика бўйича “BYD Silk road to Paris” халқаро мусобақаси якунига етди. Мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 та олтин, 8 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

 Олтин медаль:
Наргиза Қўчқорова (найза улоқтириш)
Дилшода Усмонова (3000 метр, стипл-чез)
Элина Силямиева (найза улоқтириш)
Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш)

 Кумуш медаль:
Маҳлиё Тожалиева (найза улоқтириш)
Сабоҳат Самижонова (3000 метр)
Зарина Носиржонова (найза улоқтириш)
Александра Шаркаева (баландликка сакраш)
Нодир Муталипов (5000 метр)
Лидия Подсепкина (100 метр, тўсиқлар оша)
Эргаш Нормуродов (110 метр, тўсиқлар оша)
Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш)

 Бронза медаль:
Ўғилой Норбоева (найза улоқтириш)
Машҳура Соибова (3000 метр, стипл-чез)
Сафина Садуллаева (баландликка сакраш)

Шу тариқа, турнир якунида 7 та олтин, 11 та кумуш ва 8 та бронза медалларини жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

Text to speech