Ру En O'z
29 Июнь 2024 302

Париж-2024 лицензиатлари: Осиё ўйинлари чемпиони Муроджон Йўлдошев

Хоразм ўғлони Муроджон Йўлдошев -73 кг вазн тоифасида сўнгги уч йил ажойиб иштироки билан барчанинг эътиборини тортмоқда. Дзюдочимиз иштирокидаги баҳслар ҳамиша томошабоплиги ва шиддатли ўтиши билан алоҳида ажралиб туради.

Йўлдошев Муроджон Қувондиқ ўғли 1995 йил 9 август куни Хоразм вилоятида таваллуд топган. 2017 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Элбек Умаров. Муроджоннинг ҳисобида Олимпия ўйинларидан бошқа барча мусобақаларнинг медаллари мавжуд. Дзюдочимиз шу пайтгача Гран-при турнирларида 1 та олтин, қитъа чемпионатларида 1 та олтин ва 2 та бронза, “Катта дубулға” мусобақаларида 1 тадан олтин ва бронза, Осиё ўйинларида 1 та олтин ва 1 та кумуш, Мастерс ва жаҳон чемпионатларида эса 1 тадан бронза медалларига сазовор бўлган. 2023 йил Ўзбекистоннинг энг яхши дзюдочиси деб топилган. Кўрсатган натижалари эвазига “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган.

Йўлдошев Халқаро дзюдо федерацияси томонидан эълон қилинган Олимпиада рейтингига кўра -73 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.

Text to speech