29 Июнь 2024
870
Дзюдочимиз Шукуржон Аминова ҳам Париж-2024 иштирокчилари қаторига қўшилди
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этувчи спортчилар тақсимотини қайта шакллантирди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шукуржон Аминова -57 кг вазн тоифасида лицензиатлар қаторидан жой олди.
Шу тариқа, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ўз тарихида илк бор 12 нафар спортчи билан 13 дастурда (7 нафар эркак, 5 нафар аёл ва 1 аралаш жамоавий) медаллар учун кураш олиб борадиган бўлди.