Ру En O'z
29 Июнь 2024 1296

Лайло Собирова Осиё чемпионатида яна бир бор совриндор бўлди

Амман шаҳри (Иордания) мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U23 Осиё чемпионатининг иккинчи куни ортда қолди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лайло Собирова (-59 кг) кумуш медални қўлга киритди.

Ушбу вазн тоифасидаги баҳслар айлана тизимида ўтди. 1-беллашувда Собирова қирғизистонлик Сезим Жуманазаровани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, 2-баҳсда ҳиндистонлик Пушпа Ядавга 2:8 ҳисобида имкониятни бой берди. Сўнгги қарама қаршиликда қозоғистонлик Гулдана Бекеш билан 5:5 ҳисоби қайд этилди. Охирги баллни Бекеш қўлга киритгани боис ғалаба қозоғистонлик спортчига насиб этди.

Якунда ҳиндистонлик Пушпа Ядав олтин, Лайло Собирова кумуш ва қозоғистонлик Гулдана Бекеш бронза медалига сазовор бўлди.

Text to speech