Ру En O'z
29 Июнь 2024 421

Тошкентда “BYD Silk Road to Paris” турнири старт олди

Тошкентда енгил атлетика бўйича “BYD Silk Road to Paris” халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасига кирувчи мазкур турнирда 17 мамлакатдан 165 нафар атлет ғолиблик учун баҳс олиб боряпти. Биринчи кунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларига эга чиқди. Батафсил:

 Олтин медаль:
Малика Насриддинова (ядро улоқтириш)
Жонбиби Ҳукмова (800 метр)
Амир Нагаев (баландликка сакраш)

 Кумуш медаль:
Иван Денисов (уч ҳатлаб сакраш)
Иброҳим Маҳкамов (уч ҳатлаб сакраш)
Сабохат Самижонова (800 метр)
Вадим Чикалов (баландликка сакраш)

 Бронза медаль:
Моҳигул Арзиева (ядро улоқтириш)
Ирина Левина (800 метр)
Лайло Аллаберганова (200 метр)
Суҳроб Ходжаев (босқон улоқтириш)
Дмитрий Мельцитов (баландликка сакраш)

Text to speech