28 Июнь 2024
372
Академик эшкак эшувчиларимиз Литвада Олимпиадага тайёрланишмоқда
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари айни кунларда Литвада халқаро ўқув-машғулот йиғинини ўтказишмоқда. Тракай шаҳри мезбонлик қилаётган йиғин 19 июлга қадар давом этиб, спортчиларимиз учун Олимпиада йўлидаги асосий тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Эслатиб ўтамиз, академик эшкак эшувчиларимиздан Собиржон Сафаралиев, Шаҳзод Нурматов ва Анна Пракатень 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган эди. Олимпиада доирасида мазкур спорт туридаги беллашувлар 27 июль – 3 август саналарида бўлиб ўтади.