Ру En O'z
28 Июнь 2024 593

Париж-2024 лицензиатлари: Самарқанд полвони Сардор Нуриллаев

Афсуски, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари дзюдочимиз Сардор Нуриллаев учун кўнгилдагидек якунланмаган эди. Ҳамюртимиз бу галги Олимпиадага ўзгача иштиёқ ва шижоат билан ҳозирлик кўряпти. Бугун мазкур спортчимиз эришган ютуқларни яна бир ёдга олиб ўтамиз.

Нуриллаев Сардор Илҳом ўғли 1994 йил 12 ноябрь куни Самарқанд вилоятида таваллуд топган. 2015 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик даврида унга Кемран Нуриллаев мураббийлик қилмоқда. Ҳамюртимиз Гран-при турнирларида 1 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза, Осиё чемпионатларида 1 тадан олтин ва бронза, “Катта дубулға” таснифидаги мусобақаларда 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлган. Шунингдек, унинг коллекциясида 2021 йилги жаҳон чемпионатида аралаш жамоавий дастурда қўлга киритилган бронза, Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларининг кумуш медали ҳам мавжуд. Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.

Нуриллаев Халқаро дзюдо федерацияси томонидан эълон қилинган Олимпиада рейтингига кўра -66 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.

Text to speech