26 Июнь 2024
581
Дзюдочи қизларимиз Японияда шуғулланишмоқда
Айни кунларда дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг 6 нафар аъзоси Япониянинг Токио шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.
Машғулотлар Кодокан халқаро дзюдо марказида олиб бориляпти. Таркибдаги уч нафар спортчимиз Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўраётган бўлса, яна уч қизимиз йил давомида кутаётган бошқа нуфузли мусобақаларга тайёрланишмоқда. Режага кўра, Токио йиғини 6 июлга қадар давом этади.