Ру En O'z
26 Июнь 2024 633

Париж-2024 лицензиатлари: Машғулотларини АҚШда ўтказадиган сузувчимиз Илья Сибирцев

4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилиш бахтига сазовор бўлган атлетларимизни таништиришда давом этамиз. Маҳоратли сузувчимиз Илья Сибирцев лицензион цикл якунланиб бораётган паллада ўз олдига қўйган дастлабки мақсадни бажара олди.

Сибирцев Илья Павлович 2001 йил 28 апрель куни Россия Федерациясининг Алтай ўлкасида таваллуд топган. 2021 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Шерзод Иноғомов. Ҳамюртимиз АҚШнинг Кентукки штатидаги “Louisville” университетининг спорт клубида доимий машғулотларни олиб боради. Эркин усулда сузиш йўналишига ихтисослашган атлетимиз Океан ортида ўтган турли халқаро мусобақаларда шоҳсупадан жой олган. 200, 400 ва 800 метр масофаларга сузиш дастурида Ўзбекистон рекордлари соҳиби ҳисобланади.

Сибирцев 21 июнь куни Канадада ўтган халқаро мусобақада 800 метрга эркин усулда сузиш дастурида Олимпиада нормативини бажариш орқали Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирокчисига айланди. Шунингдек, унда мазкур натижаси эвазига яна бир ихтиёрий Олимпия масофасида ҳам қатнашиш имконияти мавжуд.

Text to speech