Ру En O'z
26 Июнь 2024 305

Улуғбек Рашидов — икки карра Осиё чемпиони!

Иорданияда спорт курашлари бўйича ўтаётган Осиё чемпионатида U17 ёш тоифасидаги баҳслар ўз якунига етди. Ортда қолган кун Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига 1 тадан олтин ва кумуш медаллари ёзиб қўйилди. Маҳоратли эркин курашчимиз Улуғбек Рашидов -48 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, икки карра қитъа чемпионлигига эришди. Шунингдек, Жўрабек Раҳмонов -45 кг вазнда кумуш медаль билан тақдирланди.

 Олтин медаль:
-48 кг: Улуғбек Рашидов

 Кумуш медаль:
-45 кг: Жўрабек Раҳмонов

Шу тариқа, ёш эркин курашчиларимиз мусобақани 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан якунлашди. Бугун мусобақада дам олиш куни. Эртадан U23 ёш тоифасидаги баҳслар бошланади.

Text to speech