Ру En O'z
26 Июнь 2024 634

МОҚ матбуот хизмати раҳбари Президент фармонига кўра "Соғлом турмуш" медали билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Зафар Имомхўжаев "Соғлом турмуш" медали билан тақдирланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг аҳил жамоаси Зафар Ахбаровични мазкур мукофотга лойиқ кўрилгани билан самимий қутлайди ва унинг келгуси фаолиятида ҳам янада улкан муваффақиятлар тилайди.

Text to speech