Ру En O'z
25 Июнь 2024 1925

Париж-2024 лицензиатлари: Жаҳон чемпиони Турсуной Жабборова

Турсуной Жабборова ўзбек оғир атлетикасида алоҳида ўринга эга. Боиси, ҳамюртимиз катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида олтин медални қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик оғир атлетикачи қиз ҳисобланади.

Жабборова Турсуной Валижон қизи 2002 йил 4 март куни Қашқадарё вилояти Қамаши туманида туғилган. 2017 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига мураббийи Артур Эмирян қўл остида ҳозирлик кўрмоқда. Маҳоратли спортчимиз 2021 йил Тошкент, 2022 йил Ираклион (Греция) шаҳарлари мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги дунё биринчиликларида олтин медалларга сазовор бўлган. Катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритган. Шунингдек, унинг ҳисобида Осиё чемпионатларининг 1 та кумуш ва 2 та бронза, Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларининг 3 та олтин медаллари ҳам мавжуд. Қайд этган натижалари эвазига “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган.

Жабборова Халқаро оғир атлетика федерацияси томонидан июнь ойи учун йўлланмаларни қайта тақсимлаш дастурига кўра, +81 кг вазн тоифасида Париж-2024 лицензиясини қўлга киритди.

Text to speech