Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Олимпиада йўлланмалари бўйича ўз рекордини янгилади!
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Париж-2024 Олимпиадаси учун саралаш цикли якунланлигини эълон қилиб, бутун дунёдан 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этадиган спортчилар номини маълум қилди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўз тарихида илк бор 12 та (7 та эркаклар, 4 та аёллар ва 1 аралаш жамоавий) йўлланмага сазовор бўлди ва ўзининг энг яхши натижасини янгилади.
Кутилганидек, йигитларимиз барча вазн тоифаларида Олимпиада рейтингидаги ўринларини сақлаб қолишди ва Париж татамиларида тўлиқ таркибда медаллар учун кураш олиб борадиган бўлишди. Қизларимиз эса биринчи бор 4 та лицензияга эга чиқишди. Бу натижа атлетларимизга аралаш жамоавий дастурда ҳам иштирок этиш имкониятини тақдим қилади. Демак, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган дзюдочиларимиз билан танишинг:
Эркаклар:
-60 кг: Достон Рўзиев
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
+100 кг: Алишер Юсупов
Аёллар:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева