22 Июнь 2024
548
Сузувчимиз Илья Сибирцев бир уринишда иккита Париж-2024 йўлланмасини нақд қилди
Канаданинг Ванкувер шаҳрида сузиш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Аҳамиятлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Илья Сибирцев 800 метрга эркин усулда сузиш баҳсида олтин медални қўлга киритиш баробарида Париж-2024 нормативини ҳам бажаришга муваффақ бўлди. Юртдошимиз финал дастурида 7:50.05 вақт ичида маррага етиб келган. Мазкур дастурда норматив 7:51.65 ни ташкил этади. Яна бир аҳамиятли томони, ушбу натижа Сибирцевга Олимпия дастурларидаги яна бир масофада иштирок этиш имкониятини тақдим қилади. Шу тариқа, ҳамюртимиз ушбу натижаси эвазига 2 та йўлланмага сазовор бўлмоқда.