Ру En O'z
24 Июнь 2024 331

Юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Иорданияда ўтаётган спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. Юнон-рум ва аёллар кураши бўйича бир қатор вазн тоифаларида кечган беллашувларда юртдошларимиз 3 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Ғолиб ва совриндорлар:

 Олтин медаль:
-65 кг: Фаёзбек Эшмирзаев
-71 кг: Беҳрузбек Валиев
-40 кг: Шоҳиста Шоназарова

 Бронза медаль:
-80 кг: Шоҳжаҳон Шавкатов
-46 кг: Меҳрибону Худойназарова

Аҳамиятлиси, чемпионатда гиламга чиққан барча «классик» курашчиларимиз юртимизга медаль билан қайтиб келадиган бўлишди. Муросасиз баҳслар давомида улар 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлган ҳолда умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни ҳам эгаллашди.

Text to speech