Ру En O'z
24 Июнь 2024 384

Тахмина Икромова Жаҳон кубогининг якуний босқичида иккита медалга эга чиқди

21-23 июнь кунлари Италиянинг Милан шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Юртдошимиз мазкур медалларга ҳалқа ва тўпдаги машқларда эгалик қилди. Шунингдек, у кўпкураш ва тасма билан машқ йўналишларида ҳам кучли саккизталикдан жой олиб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўраётганини намойиш этди.

Тўп:
1. Дарья Варфоломеев (Германия) – 35.650 балл
2. Сафия Рафаэлли (Италия) – 35.350
3. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 34.400

Ҳалқа:
1. Зилу Ванг (Хитой) – 35.100
2. Алина Харнаско (Нейтрал спортчи) – 34.250
3. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 34.100

Text to speech