23 Июнь 2024
668
Халқаро Олимпия куни муборак бўлсин!
Бугун 23 июнь, Халқаро Олимпия қўмитасига асос солинганига роппа-роса 130 йил тўлди. Айнан мана шу улкан воқелик сабаб мазкур сана бутун дунёда Халқаро Олимпия куни сифатида кенг нишонланади.
Аҳамиятлиси, бу йилги ўзига хос юбилей сана Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари олдидан нишонланмоқда. Бу кун дунёдаги барча инсонларни тинчлик ва ҳамжиҳатлик остида бирлаштирган Олимпия ўйинларининг яратилишида катта аҳамият касб этди.
Қадрли дўстлар, фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси барча юртдошларимизни, мамлакатимиздаги Олимпия ҳаракати иштирокчиларини бугунги байрам билан самимий қутлайди.