Париж-2024 лицензиатлари: Учинчи Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Никита Рафалович
Никита Рафалович делегациямиз таркибида учинчи бор Олимпия ўйинларида иштирок этиш имкониятига эга бўлган кам сонли спортчилардан бири ҳисобланади. Маҳоратли таэквондочимиз бўлажак баҳсларда ўз орзуси сари бор имкониятларини ишга солиши, шубҳасиз.
Рафалович Никита Игоревич 1993 йил 10 октябрь куни таваллуд топган. 2010 йилдан таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Максим Рафалович. Спортчимиз фаолияти давомида Осиё ўйинларининг 1 тадан олтин ва кумуш, жаҳон чемпионатларининг 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эгалик қилган. Шунингдек, унинг ҳисобида Гран-при турнирларининг 2 та кумуш ва 3 та бронза, Осиё чемпионатларининг 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари ҳам мавжуд.
Рафалович Бутунжаҳон таэквондо WT федерациясининг июнь ойи учун йўлланмаларни қайта тақсимлаш дастурига кўра, +80 кг вазн тоифасида Париж-2024 лицензиясини қўлга киритди.