22 Июнь 2024
458
Енгил атлетикачиларимиз Швейцариядаги халқаро турнирда олтин ва бронза медалларига эга чиқишди
Швейцариянинг Женева шаҳрида енгил атлетика бўйича “Atleticageneve – EAP” халқаро турнири бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу мусобақада қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди. Маҳоратли спортчимиз Анвар Анваров узунликка сакраш секторида роппа-роса 8 метр натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Осиё ўйинлари чемпиони Сафина Садуллаева эса баландликка сакрашда бронза медали билан тақдирланди.
Узунликка сакраш:
1. Анвар Анваров (Ўзбекистон) - 8.00 метр
2. Герцон Балде (Португалия) - 7.86
3. Ю-Танг Лин (Хитой Таипейи) - 7.82
Баландликка сакраш:
1. Элизабей Пиҳела (Эстония) - 1.89 метр
2. Бритт Вирман (Нидерландия) - 1.89
3. Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) - 1.83