Ру En O'z
22 Июнь 2024 268

Париж-2024 лицензиатлари: Жаҳон чемпионати совриндори Навбаҳор Ҳамидова

Кичик танаффусдан сўнг яна 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган атлетларимиз билан таништиришда давом этамиз. Бугунги қаҳрамонимиз бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори Навбаҳор Ҳамидова.

Ҳамидова Навбаҳор Нишон қизи 2001 йил 7 февраль куни таваллуд топган. 2019 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Элшод Расулов. Ҳамидова турли ёш тоифалардаги мамлакат биринчлигида 5 маротаба ғалаба қозонган. 2021 йил Россияда ўтган ҳарбийлар ўртасидаги дунё биринчилигида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган. 2022 йил Иорданияда катталар ўртасидаги, 2023 йил Таиландда ўтган У22 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатларида олтин медалга сазовор бўлган. 2023 йил Ҳиндистон мезбонлик қилган дунё биринчлигида бронза медали билан тақдирланган.

Ҳамидова жорий йилнинг 24 май – 2 июнь кунлари Таиландда ўтган жаҳон литсензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали -66 кг вазн тоифасида Париж-2024 йўлланмасига сазовор бўлган.

Text to speech