Ру En O'z
21 Июнь 2024 754

Париж-2024 ареналари: Сена дарёси устидаги “Трокадеро” кўприги

Бўлажак Олимпия ўйинлари доирасидаги мусобақаларда ҳатто туристлар катта ҳажмда ташриф буюрадиган кўприклардан фойдаланилиши ҳақида гаплашган эдик. Бугун Парижнинг ана шундай таниқли кўприкларидан бири “Трокадеро” эътиборимиз марказида бўлади.

Сена дарёси устидаги иншоот 1808-1814 йиллар оралиғида қурилган. Умумий узунлиги 155, кенглиги 35 метр. Йиллар ўтиб унинг қарама-қарши томонига Эйфел минораси барпо этилган. Ушбу лойиҳамизни кузатиб бораётган мухлислар кўприк Ўйинларнинг энг қайноқ нуқтасида жойлашганини англаган бўлишса, ажабмас.

Ўйинларнинг тантанали очилиш маросимида делегация аъзолари, қолаверса, очиқ денгизда сузиш, марафон, спортча юриш, велошоссе, триатлон иштирокчилари кўприк олдида кўриниш беришади. Ҳар бир дастурдан келиб чиққан ҳолда 3 000 дан 13 000 гача томошабинни сиғдира оладиган кўчма трибуналар ўрнатилади. Олимпия шаҳарчасидан 12 км узоқликда жойлашган.

Text to speech