Ру En O'z
20 Июнь 2024 697

Париж-2024 ареналари: Трек баҳсларини қабул қиладиган “Сен-Кантен-ан-Ивелин”

“Сен-Кантен-ан-Ивелин” велоспорт оламидаги энг машҳур иншоотлардан ҳисобланади. Бу ерда ҳар йили турли даражадаги халқаро мусобақалар ўтказиб келинади. Бугун мазкур объектнинг тарихи ва унинг имкониятлари ҳақида сўз боради.

“Сен-Кантен-ан-Ивелин” велодроми бундан роппа-роса 10 йил аввал барпо этилган. Бўлажак Ўйинларда трек йўналишидаги пойгаларга мезбонлик қилади. Унинг ҳудудида Франция велосипед спорти федерациясининг штаб-квартираси ҳам мавжуд. Велодром кўплаб спорт турларига мослашувчан қилиб барпо этилган. Аренанинг марказий қисмида бошқа спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш имконияти мавжуд. Шунингдек, атлетларнинг реабилитация жараёни учун ҳам шароитлар яратилган. Иншоот шу пайтгача 2015 йил велотрек бўйича жаҳон, 2016 йил Европа чемпионатига мезбонлик қилган.

Мазкур мажмуа 5 000 нафар мухлис учун мўлжалланган. Олимпия шаҳарчаси ва “Сен-Кантен-ан-Ивелин” аренаси орасидаги масофа 36 кмни ташкил этади.

Text to speech