18 Июнь 2021
2687
Феруза Содиқова ҳам чемпион! Таэквондочларимиздан яна 4 та медаль
Ливанда ўтаётган таэквондо бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги куни ҳам ортда қолди. Қувонарлиси, унда ҳам ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этишди.
-62 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Феруза Содиқова барча рақибларини мағлуб этиб, совринлари орасига қитъа чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди. Осиё ўйинлари финалчиси Мадинабону Маннопова (-49 кг) бу гал ҳам кумуш медаль медаль билан тақдирланган бўлса, Шоҳруҳ Ражабов (+80 кг) ва Шаҳбоз Тусматов (-74 кг) жамоамизга бронза медалларини тақдим қилишди.
Осиё чемпионатининг 2-кунида совриндор бўлганлар:
Олтин: Феруза Содиқова
Кумуш: Мадинабону Маннопова
Бронза: Шохрух Ражабов
Бронза: Шаҳбоз Тусматов
Бугун ҳам бир қатор вазн тоифаларида ҳамюртларимиз қитъа чемпионлиги учун баҳсларни давом эттиришади.