Ру En O'z
21 Июнь 2024 656

БРИКС ўйинларининг навбатдаги кунида 11 та медаль қўлга киритилди

VI БРИКС ўйинлари ўзининг ҳал қилувчи палласига кирмоқда. Қозон шаҳри мезбонлик қилаётган мусобақанинг ортда қолган куни Ўзбекистон делегацияси учун сермаҳсул ўтиб, атлетларимиз 1 та кумуш ва 10 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Батафсил:

Кумуш медаль:
Меҳрож Баҳромов (юнон-рум кураши, -60 кг)

 Бронза медаль:
Феруза Казакова (бокс, -52 кг)
Ситора Турдибекова (бокс, -57 кг)
Дилфуза Бекова (бокс, -63 кг)
Олтиной Сотимбоева (бокс, -81 кг)
Маржона Маликова, Умида Омонова, Абдумалик Абдусаломов, Саидакбар Сайдалев (шахмат, жамоавий рапид)
Муса Аймуратов (қиличбозлик, сабля)
Муҳаммадюсуф Асранов (қиличбозлик, рапира)
Ҳусниддин Олимбоев (юнон-рум кураши, -63 кг)
Нозимжон Бойқўзиев (юнон-рум кураши, -67 кг)
Жамол Жумабоев (юнон-рум кураши, -72 кг)

Саккизинчи кундан сўнг Ўзбекистон делегацияси 4 та олтин, 14 та кумуш ва 31 та бронза медаллари билан Россия, Беларус, Хитойдан сўнг тўртинчи ўринда кетмоқда.

Text to speech