Ру En O'z
20 Июнь 2024 665

БРИКС ўйинларида тўртинчи ўринга қайтдик

Қозон шаҳри (Россия Федерацияси) мезбонлик қилаётган VI БРИКС ўйинларининг еттинчи куни Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли ўтди. Кун давомида атлетларимиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришга эришишди. Ғолиб ва совриндорлар:

 Олтин медаль:
Артур Гулиев (каноэ, 200 метр)

 Кумуш медаль:
Нигина Собирова (аёллар кураши, -62 кг)

 Бронза медаль:
Дилфуза Аимбетова (аёллар кураши, -59 кг)
Динора Рустамова (аёллар кураши, -65 кг)
Светлана Оқназарова (аёллар кураши, -72 кг)

Еттинчи кундан сўнг Ўзбекистон делегацияси 4 та олтин, 13 та кумуш ва 21 та бронза медаллари билан Россия, Беларус ва Хитой жамоаларидан сўнг умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.

Text to speech