Ру En O'z
19 Июнь 2024 934

Париж-2024 ареналари: Франция қиролларининг рамзи бўлган Версаль саройи

Дўстлар, бугун Сизлар билан танишадиган объектимиз нафақат Париж, балки мамлакатнинг ташриф қоғозига айланиб улгурган масканлардан бири, Франция қиролларига хос ҳашамат ва виқорни ўзида акс эттирган, UNESCO Бутунжаҳон мероси сифатида тан олинган Версаль саройи бўлади.

Ҳа, бўлажак Ўйинларнинг ташкилий қўмитаси мусобақаларни ўтказишда Версаль саройидан ҳам фойдаланган. Аниқроғи, унинг майдонидан. Сарой тарихи ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, унинг қурилиши XVII асрга бориб тақалади. Қирол Людовик XIV давридан француз монархиясининг маркази ва резиденция вазифасини бажариб келган. 1883 йил музей сифатида очилган. 1979 йил Франциядан UNESCO Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган биринчи объектга айланди.

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари мобайнида от спортининг конкур ва от йўрттириш, қолаверса, замонавий бешкурашнинг тўрт йўналишидаги баҳслар Версаль саройининг майдонида ўтади. Ўйинлар мобайнида 40 000 томошабин баҳсларни кузатиб бора олади. Олимпия шаҳарчасидан 35 км узоқликда жойлашган.

Text to speech