Ру En O'z
19 Июнь 2024 646

Гимнастика афсонаси Оксана Чусовитинани табриклаймиз!

Бугун ўзбек ва жаҳон гимнастикаси юлдузи, Барселона-1992 Олимпиадасининг олтин, Пекин-2008 Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби, жаҳон чемпионатларининг 3 карра олтин, 4 каррадан кумуш ва бронза медаллари эгаси, Осиё ўйинларининг 2 карра олтин, 4 карра кумуш ва 2 карра бронза медали совриндори, 8 карра Олимпия ўйинлари иштирокчиси, “Ўзбекистон ифтихори”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвонлари, «Дўстлик», “Меҳнат шуҳрати” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари соҳиби Оксана Чусовитина туғилган кунини нишонламоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Оксана Александровнани бугунги айём билан қутлаб, унга узоқ умр ва улкан муваффақиятлар тилайди.

Text to speech