18 Июнь 2024
853
Гандболчи қизларимиз жаҳон чемпионатига жўнаб кетишди
Жорий йилнинг 19-30 июнь кунлари Шимолий Македония гандбол бўйича U20 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида ташкил этиладиган жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам 5 қитъанинг энг кучли 32 жамоаси орасида иштирок этади.
Бугун мазкур дунё биринчилигида қатнашадиган жамоамиз Скопе шаҳрига йўл олди. Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 28 февраль – 3 март кунлари Тошкентда ўтган "IHF Trophy" турнирида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эди. «G» квартетидан жой олган қизларимизнинг гуруҳ босқичидаги тақвими қуйидагича:
1-тур: Черногория – Ўзбекистон (19 июнь)
2-тур: Ўзбекистон – Португалия (21 июнь)
3-тур: Гвинея – Ўзбекистон (22 июнь)