Ру En O'z
18 Июнь 2024 850

Париж-2024 ареналари: Франция Президенти очиб берган “Paris Aquatic Centre”

4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасини қабул қиладиган объектлар ҳақида маълумот беришда давом этамиз. Бугун Сизлар билан танишадиган иншоотнинг қурилишига тамал тоши қўйилишида ва очилиш маросимида Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон шахсан қатнашган.

Мажмуа қурилиши 2017 йил 19 декабрь куни бошланган бўлиб, 2024 йилнинг 4 апрель санасида расман фойдаланишга топширилди. Арена қурилишида биологик тоза маҳсулотлардан фойдаланилган. Том қисмида ўз эҳтиёжларини қоплай оладиган қуёш панеллари ўрнатилган. Олимпия ўйинларидан сўнг Сен-Дени округи аҳолиси учун хизмат қилади. Мусобақалар давомида 5 000 нафар мухлис беллашувларни кузатиш имкониятига эга.

Ушбу арена Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари мобайнида сув полоси (саралаш), сувга сакраш ва синхрон сузиш баҳсларига мезбонлик қилади. Олимпия шаҳарчасидан атиги 2 км узоқликда жойлашган.

Text to speech