Ру En O'z
18 Июнь 2024 414

Тошкент яна Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Президенти эътиборида

Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Президенти Муҳаммад Жалуд Тошкентга келмоқда. Унга Марказий Осиё оғир атлетика миллий федерацияларининг раҳбарлари ҳамроҳлик қилади.

Расмийлар эртага Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида старт оладиган U15 ёш тоифасида Ўзбекистон биринчилиги ҳамда 20 июнь куни бошланадиган U17 тоифасидаги Марказий Осиё очиқ чемпионатининг фахрий меҳмони бўлишади. Кичик ўсмирлар ўртасидаги мамлакат чемпионатида юртимизнинг ҳар бир вилоятидан, халқаро турнирда эса 5 мамлакатдан 100 нафарга яқин атлет иштирок этиши кутилмоқда. Халқаро мусобақанинг очилиш маросими 21 июнь куни соат 14:00 га белгиланган.

Text to speech