18 Июнь 2024
427
Дзюдочиларимиз Хорватия йиғинида
Дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси шу кунларда Хорватиянинг Пореч шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинини ўтказиши ҳақида маълум қилган эдик. Грузия йиғинидан сўнг йигитларимиз ҳам Хорватиядаги йиғинга қўшилишди.
Айни пайтда Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган 11 нафар спортчимиз машғулотларни олиб боришмоқда. Ушбу йиғинда 15 давлатдан 600 нафарга яқин спортчи иштирок этяпти. Терма жамоамиз 23 июнь куни Тошкентга қайтади.