Ру En O'z
17 Июнь 2024 802

Анвар Анваров Швецияда тенгсиз бўлди

Швециянинг Соллентуна шаҳрида енгил атлетика бўйича “Folksam GP Sollentuna” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров олтин медалга сазовор бўлди.

Юртдошимиз узунликка сакраш дастурида яна бир юқори натижаси билан мутахассислар эътирофига сазовор бўлди. Бу гал Анваров 7,80 метр кўрсатишга эришди.

1. Анвар Анваров (Ўзбекистон) – 7,80 мметр
2. Лазар Анич (Сербия) – 7,60
3. Уго Олссон (Швеция) – 7,42

Text to speech