14 Июнь 2024
459
Енгил атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида иккита медалга сазовор бўлишди
Жанубий Кореянинг Мокпхо шаҳрида енгил атлетиканинг улоқтириш турлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақадаги иштирокларини якунлашди.
Юртдошларимиз муросасиз баҳсларда 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритдилар. Кумуш медалга босқон улоқтириш секторида Зарина Носиржонова эгалик қилган бўлса, ядро улоқтиришда Малика Насриддинова бронза медали соҳибига айланди.
Кумуш медаль:
Зарина Носиржонова (босқон улоқтириш, 64,54 метр)
Бронза медаль:
Малика Насриддинова (ядро улоқтириш, 17,06 метр)
Афсуски, қитъа биринчилигида қатнашган қолган юртдошларимизнинг натижаси медаллар учун етарли бўлмади.