Ру En O'z
14 Июнь 2024 616

Камондан отиш бўйича якуний лицензион турнир старт олди

Туркиянинг Анталmя шаҳрида камондан отиш бўйича Париж-2024 жаҳон лицензион турнири бошланди. Дастурга кўра, бугун аёллар, эртага эркаклар ўртасида жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар ҳамда бўлажак Олимпиада иштирокчилари аниқ бўлади.

Айни пайтда спортчилар якка тартибда саралаш босқичида ўқ узишмоқда. Ҳар бир жамоа аъзоларининг тўплаган балларига қараб плей-офф босқичининг қуръаси шакллантирилади ва медаллар учун кураш давом эттирилади. Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳсларда Зиёдахон Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева ҳамда Жасмина Нурманова юртимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда.

Text to speech