14 Июнь 2024
433
Делегациямиз БРИКС ўйинларини олтита медаль билан бошлади
Россиянинг Қозон шаҳрида старт олган VI БРИКС ўйинларининг биринчи куни Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли бошланди. Ҳамюртларимиз кун давомида 1 тадан олтин ва кумуш, 4 та бронза, жами 6 та медаль жамғаришга муваффақ бўлишди. Шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз:
Олтин медаль:
Убайдулло Мўминов (самбо, -71 кг)
Кумуш медаль:
Сардор Олимжонов (самбо, -64 кг)
Бронза медаль:
Диана Онкес (синхрон сузиш, техник соло)
Илҳом Пармонов (самбо, -58 кг)
Шуҳрат Нормуродов (самбо, -79 кг)
Муштарий Жаркова (самбо, -59 кг)
Биринчи кундан сўнг делегациямиз Россия, Беларусь ва Хитой жамоаларидан кейин тўртинчи ўринда кетмоқда.