Ру En O'z
17 Июнь 2021 2104

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Азиз Абдуҳакимовни қутлайди!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири, таниқли давлат арбоби Азиз Абдуҳакимов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов 1974 йил 17 июнь куни Тошкентда дунёга келган. Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида бакалавр, Япониянинг Хитоцубаси университетида магистр даражасини тамомлаган.

Азиз Абдуҳакимов фаолияти давомида мамлакатимизнинг имижини нафақат иқтисодиёт, балки спорт соҳасида ҳам ривожлантириш йўлида сидқидилдан ишлаб келмоқда. Азиз Абдуқаҳҳорович бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон бадминтон ва Ўзбекистон шахмат федерацияларининг раиси ҳам ҳисобланади. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири сифатида Янги Ўзбекистонимизнинг янада гуллаб-яшнаши учун меҳнат қилмоқдалар.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Азиз Абдуҳакимовни таваллуд куни билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ютуқлар тилаб қолади.

Text to speech