Ру En O'z
13 Июнь 2024 734

Париж-2024 ареналари: Шатору миллий ўқ отиш маркази

Ўқ отиш спортига қизиқадиган мухлислар ушбу материалга бефарқ бўлмасликларини тахмин қилиш мумкин. Бугун Париждан қарийб 270 км жанубда Шатору округида жойлашган миллий ўқ отиш маркази диққатимиз марказида бўлади.

Қурилишига 2016 йилнинг 31 март куни тамал тоши қўйилган ўқ отиш маркази 2018 йил фойдаланишга топширилди. Иншоот ўзининг қулай инфратузилмаси билан нафақат Европа, балки жаҳондаги энг яхши марказлардан ҳисобланади. 2022 йил Олимпия ўйинлари учун қўшимча машғулот зали ҳам барпо этилган. Бўлажак мусобақа мобайнида ўқ отиш спортининг барча йўналишлари бўйича 340 нафар атлет 15 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боради.

Комплексда 3 000 мухлис беллашувларни бевосита кузатиб бора олади. Шаторуга Париждан тезюрар поездда 2 соат 15 дақиқада етиб олиш мумкин.

Text to speech